Қуввати 1 ГВт бўлган орбитал қуёш электр станцияси 2050 йилгача ишга туширилади
Хитойда Чунцинг университети олимлари Ердан 36 минг км баландликда, орбитал қуёш электр станциясини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Қуёш энергияси электр станция томонидан электр энергиясига айлантирилади ва кейинчалик микротўлқинли нурланиш шаклида сайёрага узатилади. Атмосферадаги йўқотиш тахминан 2% бўлиши кутилмоқда. Ерда қуёш нурларини қабул қилиш станциясининг қурилиши аллақачон бошланган.
#қуёшэнергияси
Манба: @Clearenergy