«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Call sentr рақами — +998 (55) 500-5545 ишга тушди. Дастлаб қўнғироқни вертуал оператор — робот қабул қилиб, ўзбек ва рус тилларида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳақида қисқача маълумотлардан воқиф этади.
Сўнг робот истеъмолчиларга электр таъминоти, жумладан “ақлли ҳисоблагич”лар, маҳаллалардаги симёғоч ва трансформаторлар юзасидан таклиф, шикоят ёки аризалар мавжуд бўлса, турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг истеъмолчилар учун махсус ташкил этилган Call sentr қисқа рақамлари — 1154 рақамига қўнғироқ қилишни тавсия этади.
Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, электр таъминотига Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги бир нечта ташкилотлар масъул бўлса-да, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизмат турларини кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти — мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва қисман қўшни республикалардан импорт қилмнаётган электр энергиясини паст кучланишли тармоқларга етказиб бериш, энерготизим барқарорлигини сақлаш; «Иссиқлик электр станциялари» ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятлари эса генерация — электр энергиясини ишлаб чиқариш; бошқа нефть-газ йўналишидаги ташкилотлар эса табиий газ, ерости гази, кўмир ва бошқа нефть маҳсулотларини электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнига етказиб бериш билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги эса соҳада стратегияни белгилаш, истиқболли режалар амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи юқори орган ҳисобланади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг ЯГОНА, ИШОНЧ ва ДЕВОНХОНА рақамларига асосан турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига тегишли масалалари билан қўнғироқ қилишади. Сўнгги пайтларда «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти ваколатлари доирасидаги масалалар тўғрисида ҳам кўплаб қўнғироқлар қайд этилмоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Call sentr рақами — +998 (55) 500-5545 юқорида зикр этилган масалаларни қисқа баён қилгач, қўнғироқ эгасига оператор билан боғлашни таклиф этади ва робот аввал Ягона рақам, сўнг Ишонч ва Канцелярия рақамлари билан боғлайди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий иш вазифалари, Ҳукумат қарорларига мувофиқ амалга ошираётган инвестиция лойиҳалари, таъмирлаш-тиклаш — модернизация-реконструкция ҳамда қурилиш-монтаж ишлари ҳақида батафсилроқ маълумотлар билан танишиш истагида бўлсангиз Акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида эълон қилинган "ТАҲЛИЛ ВА ТАҚҚОС: 2019 йилнинг иккинчи ярмидан 2021 йилнинг иккинчи ярмигача" номли ҳаволалар жадвалида берилган мақола, баёнот, хабар ва маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
Ўзбек тилида: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1288
O‘zbek tilida: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1288
Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7914
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтида Ўзбекистон Республикасининг харитаси шаклида инфографика маълумотнома-жадвали жойлаштирилган бўлиб, қайси ҳудудни белгиласангиз, ўша ҳудуддаги Магистрал электр тармоқлари филиали ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятингиз пайдо бўлади.
Маълумотномада телефон рақамлари ҳам кўрсатилган бўлиб, мутахассислар сизни қизиқтирган саволларга, яъни юқори кучланишли электр тармоқларига бевосита алоқадор савол, таклиф, шикоят-ариза ва фикр-мулоҳазаларга жавоб беришади.
‖ Веб-саҳифа http://uzbekistonmet.uz
‖ Telegram http://t.me/uzmetaxborotxizmati
‖ Facebook https://www.facebook.com/
‖ Instagram https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
‖ Twitter https://twitter.com/uzbekistonmet
‖ Utube https://utube.uz/ru/users/7208
‖ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati