Давлат корхоналари қисқартирилади. Хусусан, 2021 йилда «Саноатқурилишбанк», «Асака банк», «Ипотека банк», «Алоқа банк», «Турон банк» ҳамда «Қишлоқ қурилиш банк» ни хусусийлаштиришга тайёрланади. Камида битта йирик банкдаги давлат улуши стратегик инвесторларга тўлиқ сотилади;
Қадрли халқ вакиллари! Янги йилда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат бўлади. Ушбу стратегик мақсадларга ҳамма учун тенг имконият яратадиган юқори иқтисодий ўсиш ҳисобига эришилади. Сўнгги тўрт йилда иқтисодиётимизнинг барча жабҳаларига бозор механизмларини жорий этиш борасида жиддий қадамлар ташланди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси давом этмоқда: Қадрли халқ ноиблари! Азиз юртдошлар! Барчангизга маълумки, кириб келаётган 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигига 30 йил тўлади. Албатта, бу тарихий санани сиз азизлар ва бутун халқимиз билан биргаликда, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида кенг байрам қиламиз.
Ассалому алайкум, ҳурматли депутат ва сенаторлар! Азиз юртдошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар! Олий Мажлисга ва халқимизга йўлланаётган бу йилги Мурожаатнома, ўтган йиллардан фарқли равишда, мураккаб бир даврга тўғри келмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари танқидий таҳлил қилинди.