Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз энг аввало узлуксиз электр энергияси етказиб беришни таъминлашимиз керак. Яъни нарх ошса-ю, лекин электрда узилиш бўлаверса, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади. Шу сабабли биз ҳозирда генерацияларни ошириш, тармоқларни модернизация қилиш ишларини жадаллаштиряпмиз.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги барча энергетика объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик қилиш, яъни фавқулодда вазиятлар натижасида содир бўлиши мумкин бўлган аварияни олдини олиш ва содир бўлган аварияни зудлик билан бартараф этиш бўйича тайёргарликни янада ошириш мақсадида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда.
Маълумки, кеча 7 сентябрь куни Навоий шаҳрида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали ҳам фаол иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5847-сонли "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тўҳрисида"ги фармонида олий таълим мазмуни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш каби устувор вазифаларидан қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 июлдаги ПҚ–5180-сонли қарори ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 17–18 июль кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари, шунингдек, Президент ҳузурида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 33-сонли баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан Андижон вилоятида 220/110/10 кВ кучланишли янги подстанция қурилмоқда.
Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфида 14 та ҳудудий магистрал электр тармоқлари, марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати, лойиҳалаштирувчи, қурилиш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи функционал филиаллар, шунингдек, 84 та юқори кучланишли подстанция ҳамда 11 650 км дан ортиқ 220-500 кВ кучланишли магистрал электр узатиш ҳаво линиялари мавжуд.
2023 йил 27 июль куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги «Тракторсоз» подстанциясида фуқаро муҳофазаси бўйича ўқув-тактик машғулоти ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳокимиятининг расмий мурожаати ҳамда ташаббуси билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси иштирокида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг бошқарув қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни байрами арафасида, яъни 2023 йилнинг 31 август кунлари Хайрия акцияси ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар!
Бугун кўпмиллатли халқимиз жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллик қутлуғ байрамини қалбда қувонч ва шукроналик туйғулари ила нишонламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 4 августдаги 332-сон қарорига мувофиқ жорий йил 1 сентябрдан бошлаб республикада “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампаниясига старт берилди.
Бугун, 2023 йил 30 август куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ раҳбарияти томонидан Хитойнинг "China Energy Engineering Group Northwest Power Construction Engineering Co., Ltd" компанияси бош директори Жаноб Юан Ёнсу бошчилигидаги делегация қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил февралдаги ПФ – 5326 - сон Фармони ижросини таминлаш, ички туризимни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан таништириш мақсадида пойтахтимиз — Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди.
Ўзбекистон Республикaси Президентининг 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни беталофат ўтказиш, электр энергетика ҳамда газ таъминоти тизимини барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига электр энергияси ва газ ресурсларини етказиб беришда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали балансидаги,
Сурхондарё вилоятида фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, энергетика тизим ташкилотлари иштирокида “Энергетика ва коммунал соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёрлаш, аномал совуқларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларни олдини олиш ва бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш” мавзусида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.
Маълумки, 27 августдан 28 августга ўтар кечаси ижтимоий тармоқ саҳифаларида, “UZBEKISTAN AIRPORTS” расмий телеграм каналининг хабарига таянган ҳолда, «“Қўйлиқ” подстанциясида рўй берган авария Тошкент аэропортида қисқа муддатли электр таъминотида узилишга олиб келди” мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Аввал хабар берганимиздек, “Катта-Қўйлиқ” маҳалла фаолларининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган «Истиқлол шодёнаси» шиори остидаги байрам тадбири бўлиб ўтди ва «Темир дафтар»га киритилган 6 нафар эҳтиёжманд оилаларга биринчи эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Андижон вилоятида фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, энергетика тизим ташкилотлари иштирокида “Энергетика ва коммунал соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёрлаш, аномал совуқларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларни олдини олиш ва бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш” мавзусида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.