“Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6199-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.
➡️ Фармонга мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги;
➡️ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари негизида вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилди.
Вазирлик туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
☑️ Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:
Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилди;
Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими киритилди;
Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ташкил этилди.
✅ Вазирлик ҳузурида Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилди.
♻️ Шунга кўра, Маданият вазирлиги тизимидаги давлат музейлари, музей қўриқхоналар ва уй музейлари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва “Мозийдан садо” журнали мазкур Агентликка ўтказилди.
2021 йил якунига қадар барча моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказилади ҳамда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастри тўлиқ шакллантирилади.
Шунингдек, транспорт вазирнинг туризм соҳасида транспорт логистикасини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.
Бош прокуратура ташкилий-штат тузилмасида маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш бўйича тегишли бўлим ташкил этилади.
Манба: https://t.me/huquqiyaxborot/9477
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati