ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Носозликлар бартараф этилиб, айни пайтда тармоқдан узилган истеъмолчилар тез орада тармоққа уланиши маълум қилинади
  • 04.04.2021
  • 449

  Ўзбекистон магистрал электр тармоғида 3 апрелдан 4 апрелга ўтар кечаси содир бўлган фавқулотда ҳолат тўғрисида маълумот

  Бугун, аниқроғи 3 апрелдан 4 апрелга ўтар кечаси соат 00:56 да “Ғузор” ва “Сурхон” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-508 ҳаво тармоғи кучли шамол вақтида фавқулодда ўчган. Натижада аварияга қарши автоматика ишлаши оқибатида 280 МВт юклама билан истеъмолчилар тармоқдан узилган.

✅ Зудлик билан сафарбар этилган тезкор бригада ҳаво тармоғининг 362- ва 363-сонли таянчларини шамол пайтида шикастланганлигини аниқлаган. Ҳозирги пайтда таъмирлаш бригадалари воқеа жойига етиб бориб, носоз ҳолга келган таянчларни алмаштириш чораларини кўришмоқда.

  Таъмирлаш пайтида Сурхондарё вилояти истеъмолчиларини электр таъминоти турғунлигини таъминлаш мақсадида паст кучланишли тармоқлар бўйича чекловлар киритилмоқда.  

  Содир бўлган авариявий ҳолатлар учун Сурхондарё вилояти истеъмолчиларидан узр сўраймиз. Носозликлар бартараф этилиб, айни пайтда тармоқдан узилган истеъмолчилар тез орада тармоққа уланишини маълум қиламиз.

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>