Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанцияларда модернизация ишлари давом эттирилмоқда
  • 25.09.2024
  • 48

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, инвестиция лоҳиҳалари доирасида модернизация-реконструкция ва қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Юлдуз» подстанциясига қуввати 250 МВА бўлган 2 дона янги трансформатор олиб келиш жараёни акс этган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил давомида инвестиция дастури доирасида 595 км узунликда 220–500 кВли электр тармоқлари ва 2798 МВА ўтказувчанлик қуввати яратилади. Жумладан, 1877 МВА қувватга эга 4 та янги подстанция қурилмоқда, подстанцияларни модернизация қилиш ҳисобидан 921 МВА қўшимча қувват яратилмоқда.

 

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>