Янгиликлар
Магистрал электр тармоқларида мавсумга тайёргарлик ишлари давом эттирилмоқда
  • 23.09.2024
  • 28

 Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан ўтказилаётган назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 500 кВ кучланишли электр тармоғида олиб бораётган жорий таъмирлаш ишлари акс этган. Жумладан, мутахассислар Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи тармоқларга қушлар қўнишига қарши мосламалар ўрнатиб, металл конструкцияли таянч устунларининг остини мустаҳкамлаш ишларини бажаришмоқда. Цинган изоляторлар алмаштирилмоқда.

Бундан ташқари, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич тросслар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>