Янгиликлар
Навбатдаги илмий-амалий машғулот: Энергетика соҳасига рақамли технологиялар татбиқ этилиш жараёнига оид янгиликлар
  • 16.09.2024
  • 42

Бугун, 2024 йил 16 сентябрь куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан видеоконференцалоқа орқали ўтказиладиган ишчи тартибдаги йиғилиш «Рақамли технологияларнинг энергетика соҳасига татбиқ этилиши» мавзусидаги илмий-амалий машғулот билан давом эттирилди.

⚡️ Машғулотни техника фанлари номзоди Исо Садуллаев олиб борди.

Ишчи мажлис давомида қисқа вақт давом этган илмий-амалий машғулотда мутахассис IEC-61850 — «Подстанциялардаги тармоқлар ва алоқа тизимлари» стандартига оид янгиликлар, бундан ташқари, айни пайтдаги истиқболли режаларга мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистонда рақамлаштирилган энергетика объектларининг иш фаолиятидан кутилаётган самарадорлик кўрсаткичлари ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

 

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>