Янгиликлар
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Исақулов Дадажон Айнақулович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди
  • 25.08.2024
  • 70

Дадажон Айнақулович “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари учун тақдирланди.

Энергетиклар — Акциядорлик жамияти жамоаси Исақулов Дадажон Айнақуловични самимий қутлайди!

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>