Янгиликлар
FM.87.9 тўлқинлари: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда бўлиб ўтган халқаро тендер ғолиби билан шартнома имзолаш маросими ҳақида ахборот берилди
  • 22.07.2024
  • 83

 

«Ўзбекистон–24» радиоканалида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида бўлиб ўтган халқаро тендер ғолиби — Озарбайжоннинг «AZENCO» ОАЖ компанияси билан шартнома имзолаш маросими ҳақида ахборот берилди. Тендер натижасига кўра, энди Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жойлашган 110 кВ кучланишли 3 та подстанция модернизация ва реконструкция қилинади ҳамда мавжуд қувват оширилади.

▶️ Батафсил

⇒ Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа натижасида Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларидаги аҳоли ва саноат истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш ишончлилигини бир неча баробар оширилади.

Радиобошловчи — Дилшод Бўриев. Эшиттиришни тайёрлаган журналист — Нилуфар Аҳмедова.

 

Facebook  ‖ Инстаграм YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>