⚡️ Аввал хабар берганимиздек, магистрал электр тармоқларининг барқарор фаолияти учун барча куч ва ресурслар сафарбар этиган. Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари A.Назиров топшириғига кўра 220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда мавжуд электр қурилма ва жиҳозлар белгиланган тартибда назорат кўригидан ўтказилмоқда. Аниқланган камчиликлар тезкор тартибда бартараф этилмоқда.
⚡️ Шу билан бирга, электр узатиш тармоқларида авариявий ҳолатларга қарши ўқув-амалий машғулотлар ҳам давом эттирилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган фотолавҳаларда «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 500 кВли линияда ўтказилган тунги машғулотлар ҳамда 220 кВли электр тармоғида амалга оширилган таъмирлаш-созлаш ишлари акс этган.
Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати