Ҳурматли ватандошлар, газ жиҳозларидан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраймиз:
➖иситиш мавсуми бошланишидан олдин бинонинг мўри ва ҳаво алмашиш йўлакларини мутахассислар томонидан техник кўрикдан ўтказилишини таъминланг;
➖газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тармоққа уламанг ва жойини ўзгартирманг;
➖носоз иситиш қурилмалари ва газ жиҳозларидан фойдаланманг, мутахассис иштирокисиз газ жиҳоларини таъмирлашга йўл қўйманг;
➖газ жиҳозлари ва иситиш қурилмалари жойлашган биноларда ҳаво алмашиш каналларининг доимий очиқ ҳолатда бўлишини таъминланг;
➖мўри ва ҳаво алмашиш йўлларининг техник жиҳатдан соз бўлишини таъминланг, газ жиҳозлари ва иситиш қурилмаларини қаровсиз қолдирманг;
➖ёш болаларнинг газ жиҳозларидан фойдаланишига йўл қўйманг;
➖газ жиҳозлари жойлашган хонадан дам олиш ва ухлаш мақсадида фойдаланманг;
➖табиий газ сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланманг;
➖газ қувурларига ҳар хил сўрғичлар ўрнатилишига йўл қўйманг;
➖газ плитасидан кийимларни қуритиш ва бошқа мақсадларда фойдаланманг;
➖бино ичида газ ҳидини сезсангиз электр жиҳозларини ёқиб ўчирманг, гугурт ёқманг, хонани зудлик билан шамоллатинг ҳамда тумангаз таъминоти бўлимига (104) қўнғироқ қилинг.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/6902
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати