ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
qalampir.uz — Путин Марказий Осиёга ягона энергетика тизимини тиклашни ваъда қилди
  • 14.10.2022
  • 183

Россия Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимини тиклашда амалий ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Остонада ўтган Россия-Марказий Осиё биринчи саммитида маълум қилди.

“Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида энергия хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик чуқурлашмоқда. Гап ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, атом электр станцияларини қуриш, рақамли технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик ҳақида бормоқда. Хусусан, мамлакатимиз Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимини тиклашда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу албатта, минтақадаги барча давлатларнинг энергетик хавфсизлигини оширади”, дейди у.

Путиннинг сўзларига кўра, нефтни ташиш йўналишларини кенгайтириш, Каспий денгизидаги энергия ресурсларини биргаликда ўзлаштириш, шунингдек, арзон ва тоза газли мотор ёқилғиси билан таъминлаш, қувурларни қуриш ва кенгайтириш, кўмир савдосини кўпайтириш ва уни Осиё бозорларига ташиш каби соҳаларда ҳам истиқболлар режалаштирилмоқда. 

Россия томонидан олиб борилаётган экспорт ва импортни қайта йўналтириш Буюк Эвросиёнинг бутун маконида транспорт коридорларининг ривожланишини рағбатлантиради, дея қўшимча қилди Россия Федерацияси Президенти. Шу муносабат билан, Марказий Осиё “бешлик” мамлакатлари ҳудудидан ўтадиган янги Транс - Евроосиё Шарқий - Ғарбий, Шимолий - Жанубий, Европа-Ғарбий Хитой йўналишларини ташкил этиш асосий вазифа ҳисобланади.

“Ахборот технологияларини жорий этиш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш, шунингдек, юк ва юкларни узлуксиз ташиш учун чегара пунктларини ривожлантириш юк оқимини сезиларли даражада тезлаштириши мумкин”, дея хулоса қилди Путин.

Темур Жумаев

Манба: https://qalampir.uz/news/putin-markaziy-osiyega-yagona-energetika-tizimini-tiklashni-va-da-k-ildi-70308

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>