ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Туркманистон электр энергиясини Ўзбекистон ҳудудлари орқали импорт қилади»
  • 10.10.2022
  • 228

Қирғистон энергетика вазири бу мамлакат парламенти йиғилишида Туркманистондан электр энергияси импорти Ўзбекистон орқали транзит орқали амалга оширилишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон энергетика вазири Талабек Абраев  бу мамлакат парламенти йиғилишида Турманистондан электр энергияси импорти Ўзбекистон орқали транзит орқали амалга оширилишини маълум қилиб, айни пайтда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида бу соҳада шартнома тайёрланган.

Қирғизистон давлати Туркманистон билан 2023 йилда 2 миллиард киловатт соат электр энергияси импорти бўйича шартномо имзолади.

Абраев шунингдек бундан ташқари келгуси йилда Қозоғистондан  600 миллион киловатт соат электр энергияси импорт қилинади ва шу йўл билан Қирғизистон 2023 йилда 2,6 миллиард киловатт соат электр энергияси импорт қилади.

Қирғизистон парламентининг янги раиси сайланиши билан бу мамлакат президенти томонидан Энергетика вазирлигига таклиф қилинган вазир ҳам парламентда тасдиқланди.

 

Манба: https://parstoday.com/uz/news/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>