ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Электр станцияларини рақамлаштириш бўйича қўшма лойиҳа амалга оширилади
  • 14.05.2022
  • 227

Давлатимиз раҳбари томонидан электротехника саноатини ривожлантириш истиқболларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестиция ҳажмини бир неча баробарга ошириш вазифалари қўйилган эди.

Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Россиянинг бир қатор йирик компания вакиллари билан турли йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда.

Россиянинг йирик “Электрозавод” компанияси иштирокида электр таъминоти подстанцияларининг бугунги ҳолатини яхшилаш мақсадида бир қатор таклифлар илгари сурилмоқда. 

Хусусан, бугун Ўзбекистон Миллий электр тармоқларига қарашли “Озодлик” ва “Юксак” подстанцияларига ташриф буюрилиб, станцияларни замон талаблари даражасида техник ва технологик қайта янгилаш, лойиҳалаштириш ва рақамлаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қил

Манба: https://xs.uz/uzkr/77943

«Ўзбекистон МЕТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>