ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: « Ўзбекистон Халқаро валюта жамғармасидан $500 миллион доллардан ортиқ маблағ олади»
  • 25.04.2022
  • 276

Маблағлар Ўзбекистонда қишлоқ тадбиркорлиги, шамол электр станциялари ва бошқа тармоқларни ривожлантиришга йўналтирилади.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

 

2022 йил 19-23 апрель кунлари Ўзбекистон делегациясиянинг Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон банки Гуруҳининг "Баҳорги йиғилишлари"даги иштироки бўлиб ўтади.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва қатор халқаро ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик битмлари имзоланди. Жумладан,

► Ўзбекистон ва OPЕK халқаро жамғармаси ўртасида 100 млн доллар;

► Ўзбекистон ва Франция ривожланиш агентлиги ўртасида 150 млн евро;

► Жаҳон банки билан “Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш" лойиҳасини молиялаштириш бўйича 50 млн доллар;

► Жаҳон банки билан "Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш (Фаза-2)" лойиҳасини молиялаштириш бўйича 200 млн доллар миқдоридаги имтиёзли маблағларни ажратиш бўйича қарз битимлари имзоланди.

Халқаро Молия Корпорацияси билан республикада шамол станцияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича шартнома имзоланди.

Бундан ташқари, мазкур йиғилишлар доирасида 20 дан ортиқ Халқаро молиявий ташкилотлар, инвестицион банклар ва рейтинг агентликлари билан музокаралар ўтказилди.

Манба: https://uznews.uz/uz/posts/55155

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>