Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Матбуот хизматига чангли шароитда қуёш панелларининг самарадорлигини қандай сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида бир неча бор саволлар келиб тушди.
Ушбу саволларга жавоб берар эканмиз, аввало қуёш панелларини тозалаш жараёни ҳақида маълумот бермоқчимиз — бу уларнинг самарадорлигини (фойдали иш коэффициентини) сақлаб қолиш ва нур ўтказиш қобилиятини оширишнинг муҳим шартидир.
Техник шартларга кўра, 1 та қуёш панелининг модулини тозалаш учун 0,6 литр сув ишлатилиши керак.
Қуёш панелларини тозалаш қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС) жойлашган ҳудуднинг чангланиш даражасига қараб амалга оширилади ва бу частотада катта фарқ қилиши мумкин. Демак, Самарқанд ҚФЭСда панелларни йилига 2 марта тозалаш етарли бўлса, Навоий ҚФЭСда эса ойига 2 марта бундай тозалаш ишлари олиб борилиши зарур бўлади.
Панелларни тозалаш жараёнлари ҳақидаги ушбу видеони томоша қилишга таклиф этамиз (Видео Навоий вилоятидаги ҚФЭСда суратга олинган).
https://t.me/minenergy_uz/4971
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati