Аввал хабар қилганимиздек, Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани ҳудудида жойлашган “ДНС-2” подстанциясини 110 кВ кучланишдан 220 кВ кучланишга ўзгартириш орқали подстанция қувватини 150 МВА (Мегавольт ампер)га ошириш ишлари якунланди.
Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида ҳудуднинг қувват ўтказиш қобилияти 150 МВтга оширилди. Натижада, мазкур ҳудудлар истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминланади.
Жумладан, “Зомин цемент”, “Зомин текстил”, ва “Жиззах контекс” МЧЖлари, “Зомин фарм”, Темир-бетон махсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси, Зарбдор тумани ҳудудида 2 та текстил корхонаси, иссиқхоналар, янги ташкил этилаётган фермерларнинг тик қудуқлари, Янгиобод тумани ҳудудида янги ташкил этилаётган фермерларнинг тик қудуқлари, Шароф Рашидов тумани ҳудудида “Жиззах ЭИЗ” филиали каби янги ишлаб чиқариш корхоналарини электр энергияси билан барқарор таъминланади.
Маълумот учун: Ушбу йирик лойиҳа Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
https://minenergy.uz/uz/news/view/1688
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати