ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Битта “тадбиркор” томонидан 300 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
  • 30.11.2021
  • 293

 Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Энергетика вазирлиги, “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган тадбир давомида Нарпай тумани, “Тепа” МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган “OQTOSH DIYORBEK NUR” масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобчасининг табиий газдан фойдаланиш ҳолати назорат қилинди.

Ўтказилган назорат тадбирида газ ҳисоблаш ускунасидан ташқари АГТКШ ҳудудидан ўтувчи “Оромгоҳ” кичик саноат зонасини табиий газ билан таъминловчи кесими 159 мм.ли газ тармоғига яширинча ўзбошимчалик билан уланиб табиий газдан фойдаланаётганлиги маълум бўлди.

Ушбу ноқонуний ҳолат бўйича дастлабки ҳисобланган газ ҳажми 5 млн 424,0 минг метр кубни ва етказилган зарар миқдори 5 млрд 424,0 млн сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳажмдаги табиий газ 300 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.

Юқорида қайд этиб ўтилган ноқонуий ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1631

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>