Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали
❗️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти қуйидаги мутахассисларни ишга таклиф этади:
⇒ 2021 йил 1 декабрь ҳолатига жами 13 та бўш иш ўринлари мавжуд:
1) Бошқарув раисининг трансформация, рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича ўринбосари — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;
2) Ички аудит хизмати бошлиғи — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;
3) Ҳуқуқшунос-маслаҳатчи — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;
4) Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси етакчи бухгалтери — олий маълумотли ва камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши шарт;
5) Миллий диспетчерлик хизмати етакчи муҳандиси — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;
6) Миллий диспетчерлик хизмати муҳандиси — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;
7) Марказий реле ҳимояси ва электр автоматикаси хизмати муҳандиси — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;
8) Биринчи бўлим бошлиғи — олий маълумотли ва камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши шарт;
9) Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;
10) Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳига харидлар бўйича мутахассиси — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;
11) Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;
12) Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бўлими бошлиғи — олий маълумотли, инглиз тилини билиши шарт, тажриба камида 3 йил;
13) Трансформацияни амалга ошириш бўлими бош мутахассиси — олий маълумотли, инглиз тилини билиши шарт, тажриба камида 5 йил;
✅ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг чораклик ва ҳар ойда янгиланиб борадиган маֹълумотларини Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали орқали кузатиб боринг!
‼️ Эслатма: ўз таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этаётган фуқаролар айнан қайси лавозимга ўз номзодини таклиф этаётганини, шу билан бирга, қайта боғланиш учун телефон рақамларини тўғри ёзиб юборишлари шарт.
ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:
• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;
• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;
• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6851; 71-236-6190.
Веб-сайт: uzbekistonmet.uz/
Электрон почта: kadr_nes@mail.ru; info@uzbekistonmet.uz
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати