Янгиликлар
Жиззах вилоятида янги, замонавий ва рақамли бошқарув тизимига эга 220 кВ кучланишли “Зафаробод” подстанцияси қурилади
  • 09.04.2021
  • 568

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш ҳамда “Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалиётга тадбиқ этиш доирасида, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Осиё тараққиёт банки кредит маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган ““Сирдарё иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятидан 220 кВли электр узатиш тармоғи ҳамда 220 кВли “Зафаробод” подстанциясини қуриш” инвестицияси лойиҳаси доирасида янги, замонавий ва рақамли бошқарув тизимига эга 220 кВ кучланишли “Зафаробод” подстанциясини қуриш режалаштирилган.

  Мазкур лойиҳа бўйича “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ лойиҳа институти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган тендер ҳужжатларига Осиё тараққиёт банкининг эътирози йўқлиги ва Бош пудратчи аниқлаш бўйича халқаро тендер савдоларига эълон беришга розилик хати (бугун, 2021 йил 9 апрель санасида) олинди.

  Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, янги — рақамли “Зафаробод” подстанциясини қуриш бўйича “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида Осиё тараққиёт банки талаблари бўйича Бош пудратчини аниқлаш учун тез кунларда халқаро тендер савдоларига эълон берилишини маълум қиламиз.

✍️ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси

https://minenergy.uz/uz/news/view/1557

https://www.gazeta.uz/

https://yuz.uz/

https://daryo.uz/

https://www.spot.uz/

https://t.me/energetika_xabarlari/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>