Янгиликлар
Айни пайтда давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминлаш масалалари юзасидан ўқув-амалий семинар бўлиб ўтмоқда
  • 08.04.2021
  • 431

  Айни пайтда Қибрай туманида жойлашган «Энергетиклар сиҳатгоҳи»да Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 81-сонли қарори ижросини таъминлаш, хусусан давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминлаш масалалари юзасидан ўқув-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

  Мазкур семинар “Ўзбекгидроэнергия” АЖ томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Энернетика вазирлиги тизимидаги турдош ташкилотларнинг матбуот хизматлари раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда. Семинарда энергетика ташкилотларининг веб-сайтлари орқали кенг жамоатчилик эътиборига қандай муҳим маълумотларини тақдим этиш масалалари муҳокама этилмоқда.

  Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон МЭТ» АЖда Вазирлар Маҳкамасининг 81-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Жамият бошқаруви раисининг 104-сонли буйруғи қабул қилинган бўлиб, унга кўра Жамиятда “Инфографика” студияси ташкил этилиб, uzbekistonmet.uz сайтини тезкор маълумотлар билан бойитиш белгиланган.

Веб-саҳифаTelegramFacebook ‖  InstagramTwitter

 Ахборот хизмати

>