Янгиликлар
Наманган вилояти магистрал электр тармоқлари модернизация лойиҳаси бўйича 1-босқичда (2017–2022 йиллар) 175 МВА, 2-босқичида (2022–2026 йиллар) 150 МВА қўшимча қувват яратиш ишлари олиб борилмоқда
  • 02.04.2021
  • 536

 Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибида 14 та Магистрал электр тармоқлари филиаллари мавжуд бўлиб, уларнинг асосий вазифаси электр энергиясини энергия ишлаб чиқарувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб берилишини амалга ошириш (транспортировка), магистрал электр тармоқларини таъмирлаш, шунингдек, бошқа давлатларнинг электр тармоқлари билан ўзаро алоқаларда иштирок этишдан иборат.

 

Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, куз-қиш мавсуми тугагандан сўнг республикамизнинг барча магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишлари бирмунча жадал тус олди. Мисол учун, Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар хусусида кенг жамоатчилик эътиборига батафсил маълумотлар тақдим этдик, амалга оширилаётган ишлар ҳақида мамлакатимизнинг етакчи ахборот дастурларида лавҳалар намойиш этилди.

  Бу ҳақда батафсил:

Қашқадарё вилояти истеъмолчиларининг электр таъминоти яхшиланиши учун қандай ишлар амалга оширилмоқда? http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/866

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6343

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4971-сонли қарори ижроси: “CENERGO” МЧЖ тақдимоти, Инвестицион лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири бўйича оммавий эшитув, “Фидокор” МФЙ фаоллари билан мулоқот
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/880

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6372

https://t.me/minenergy_uz/3071

Жиззах вилоятидаги 220/110/10 квли «Сарибозор» подстанциясига 124 Мва қўшимча қувват қўшилди
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/884

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6484

https://utube.uz/ru/video/1a58f34e51b94be

Қорақалпоғистон Республикасидаги 220 кВли «Беруний» подстанциясига 125 МВА қўшимча қувват қўшилди http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/885

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6392

Навбат Фарғона водийсига, хусусан “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали фаолиятига...

Аниқроқ айтганда, Наманган вилоятида истеъмолчилар, ижтимоий соҳа объектлари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, йирик саноат корхоналарини узлуксиз равишда сифатли кўрсаткичларга эга электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини ошириш учун қилинаётган ишлар хусусида сўз юритамиз.

  Дастлаб “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги энергетика объектлари тўғрисида маълумотларни тақдим этсак:

  Демак,

“Наманган МЭТ” филиали балансида узунлиги 508.1 км бўлган ҳаво тармоқлари мавжуд.

Жумладан:

§  500 кВли магистрал тармоқлар  – 58,686 километр;
§  220 кВли магистрал тармоқлар  – 341 километр;
§  110 кВли магистрал тармоқлар  – 107,92 километр.

 

Юқори кучланишли подстанциялар сони 3 дона.

Улар 220 кВли “Сардор”, “Қизил-Равот” ва “Оби-ҳаёт” подстанциялари. Ушбу подстанцияларнинг жами қувват ўтказиш имконияти: 1175 МВАни ташкил этади.

 

  Жумладан:

-  “Сардор” ПС нинг умумий қуввати: 525 МВА;
-  “Оби-ҳаёт” ПС нинг умумий қуввати: 400 МВА;
-  “Қизил-Равот” ПС нинг умумий қуввати: 250 МВА.

 

Айни пайтда “Қизил-Равот” подстанциясида “Тўрақўрғон ИЭС” АЖ маблағлари ҳисобидан модернизация ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳага 41,6 млн АҚШ доллари ҳисобида маблағ ажратилган. Подстанцияга 125 МВА қувватга эга 2 дона автотрансформаторлар 200 МВА қувватли 2 дона замонавий автотрансформаторларга алмаштирилиши учун олиб келинган. Бугунги кунгача 4 та 220 кВли янги замонавий элегаз ўчиргичлари ва 1 дона 200 МВАли автотрансформатор ўрнатилди. Энди эса 4 та 220 кВли жисмонан эскирган мойли ўчиргичлар замонавий элегаз ўчиргичларга алмаштирилади. Шунингдек, 4 дона 110 кВли мойли ўчиргичларни алмаштириш, шу билан бир қаторда, 10 кВли КРУН русумидаги ўчиргичларни комплект алмаштириш режалаштирилган.

 

Мазкур амалиётлар натижасида 220/110/10 кВли “Қизил-Ровот” подстанциясида қўшимча 150 МВА қувватни ўтказиш имконияти яратилади.

  Ҳозирги вақтда пудратчи ташкилот томонидан 2 та 100 метр/куб сиғимга эга ёнғингa қарши сув ҳовузи таъмирланмоқда, 1 та 200 метр/куб сиғимли янги сув ҳовузи барпо этилмоқда. Шунингдек, автоматик ўт ўчириш насос биноси таъмирланмоқда.

 

  Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги “Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3284-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ тасарруфидаги 22 та подстанцияда қурилиш-монтаж ишларини ўз ичига олувчи лойиҳаларни бажариш кўзда тутилган бўлиб, мазкур лойиҳанинг умумий қиймати – 292,152 млн. АҚШ доллари ҳисобида. Шундан Наманган вилоятидаги “Сардор” подстанциядаги модернизация ва реконструкция амалиётлари учун  6.3 млн. АҚШ доллари ажратилган.

 
 
 
 

  Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Наманган МЭТ” филиалида модернизация лойиҳасининг 1-босқичига кўра (2017–2022 йиллар) 175 МВА, 2-босқичига кўра (2022–2026 йиллар) 150 МВА қувват яратиш режалаштирилган.

Бу ишларнинг барчаси Наманган вилояти истеъмолчилари — аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари, кичик ва ўрта бизнес корхоналари, йирик саноат ташкилотларини узлуксиз равишда сифатли кўрсаткичларга эга электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини ошириш учун қилинмоқда.

   Даврон Тожихўжаев, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>