Янгиликлар
ACWA Power компанияси вакиллари билан музокаралар йиғилиши ўтказилди
  • 31.03.2021
  • 470

  Бугун, 2021 йил 31 март куни “Ўзбекистон МЕТ” АЖ раҳбарияти ACWA Power компанияси вакиллари билан Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилиши бўйича музокаралар йиғилиши ўтказди.

  Музокаралар давомида томонлар янги иссиқлик электр станциясини ягона электр тармоғиқа улашда томонларнинг вазифаларини муҳокама этишди.  Йиғилишда лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш учун зарур масалалар ўртага ташланди.

  Лойиҳа компанияси ва Жамият вакиллари томонидан электр станцияни ягона электр тармоққа улаганда реле ҳимояси ва бошқа ускуналар ким томонидан етказилиши ҳамда ўрнатилиши келишиб олинди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>