Янгиликлар
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ХОДИМЛАРИ СПОРТ ТАДБИРИДА ФАХРЛИ ЎРИНЛАРНИ ЭГАЛЛАШДИ
  • 01.04.2021
  • 570

  Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси бўйича чора-тадбирлар режасига ишлаб чиқилган бўлиб, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда Ахборот хизмати ҳамкорлигида енгил спорт турлари бўйича турли мусобақа ҳамда ўйинлар ўтказиб келинмоқда.

 

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5358

 

  Албатта, ўтказилаётган спорт тадбирлари асосий иш фаолияти — мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини юқори кучланишли ҳаво тармоқлари ҳамда подстанциялар орқали ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб бериш, электр энергетика тармоғида модернизация ва реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари ҳамда инвестицион лойиҳалар ижросини таъминлашга халақит бермаган ҳолда, аниқроғи асосан маъмурий иш билан шуғулланувчи ишчи-ходимлар ҳамда навбатчиликда бўлмаган мутахассислар иштирокида ўтказилади.

  Ҳафтанинг шанба куни эса энергетиклар учун “спорт куни”га айланиб бормоқда.

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5335

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан ўз соғлиғига беэътибор бўлмаган барча ишчи-ходимларнинг меҳнат фаолиятида ҳам унум ва барака бўлиши Акциядорлик жамиятининг ишчи мажлисларида кўп бора такрорланади. Дарҳақиқат, соғлом танда — соғ ақл!

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5280

  Кўпчиликка маълум, 2021 йил 14 январь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахматни янада ривожлантириш ва оммалаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сонли қарори эълон қилинган эди.

 

  Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида кеча, 2021 йил 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан вазирлик ва идораларда ишловчи раҳбар-ходимлар ўртасида шахмат спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилди. 

 

  Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти номидан иштирок этган 2 нафар раҳбар ходимлар 200 дан ортиқ вазирлик, давлат идора ва ташкилотлари ичида фахрли ўринларни эгаллашди.

  1. Эркаклар баҳсида Электр энергияси технологик сарфларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи — Салим Латипович Эшонқулов  фахрли 5-ўрин;

  2. Аёллар баҳсида “Энерго-IT” филиали сектор бошлиғи Флюра Зайнуловна Халиулина –– “Мусобақанинг энг тажрибали иштирокчиси” номинацияси бўйича мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

 

  Мусобақа иштирокчилари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда кўпсонли жамоаси 200 дан ортиқ вазирлик, давлат идора ва ташкилотлари иштирок этган спорт тадбирида фахрли ўринларни эгаллаган ҳамкасбларини қутлайди.

  Ҳурмат билан,

  Одилжон Воҳидов,  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти “спорт тарғиботчиси”        

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун   t.me/uzmetaxborotxizmati

>