Янгиликлар
“Ernst & Young” халқаро аудиторлик ташкилоти билан музокаралар учрашуви ўтказилди
  • 30.03.2021
  • 408

  Бугун, 30 март куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ маъмурияти аъзолари Акциядорлик жамияти биносида “Ernst & Young” халқаро аудиторлик ташкилоти билан музокаралар учрашувини ўтказди.

  Учрашувда 2019–2020 йиллардаги Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқлиги, яъни молиявий ҳисоботларни “Аудитнинг халқаро стандартлари” талабларига мувофиқ аудиторлик текширувдан ўтказиш бўйича икки томонлама келишув музокаралари бўлиб ўтди.

  Музокаралар давомида “Ernst & Young” халқаро аудиторлик ташкилоти “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, аудиторлик текшируви учун зарур ҳисобланган маълумотларга эга бўлишди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>