Янгиликлар
Жиззах вилоятининг Зомин, Зарбдор, Янгиобод ва Шароф Рашидов туманларида электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда
  • 30.03.2021
  • 623

Зарбдор тумани ҳудудида жойлашган “ДНС-2” подстанциясини 110 кВ кучланишдан 220 кВга ўзгартириш орқали подстанция қувватини 150 МВА (Мегавольт ампер)га ошириш ишлари олиб борилмоқда.
 

 


Жиззах вилоятининг Зомин, Зарбдор, Янгиобод, Шароф Рашидов туманлари ҳамда “Жиззах ЭИЗ” ҳудудида янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилмоқда. 
 

 


Жумладан, “Зомин цемент”, “Зомин текстил”, ва “Жиззах контекс” МЧЖлари, “Зомин фарм”, Темир-бетон махсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси, Зарбдор тумани ҳудудида 2 та текстил корхонаси, иссиқхоналар, янги ташкил этилаётган фермерларнинг тик қудуқлари, Янгиобод тумани ҳудудида янги ташкил этилаётган фермерларнинг тик қудуқлари, Шароф Рашидов тумани ҳудудида “Жиззах ЭИЗ” филиали, каби янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилмоқда.
 

 


Шунга кўра, мазкур ҳудудларда ташкил этилиши режалаштирилаётган янги ишлаб чиқариш қувватлари ва аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотини янада яхилаш мақсадида Зарбдор тумани ҳудудида жойлашган 110 кВли “ДНС-2” подстанциясини 220 кВ подстанциясига ўзгартириш ишлари олиб борилмоқда. 
 

 


Ушбу ишларни амалга ошириш натижада қўшимча равишда 150 МВт қувват яратилади. Натижада, мазкур ҳудудлар истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлашга эришилади. 
 

 


Маълумот учун: Ушбу йирик лойиҳа “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

http://minenergy.uz/uz/news/view/1153

 

 

  Қўшимча маълумот: https://yuz.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>