Янгиликлар
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ: 2021 ЙИЛ I ЧОРАК ҲИСОБОТИ
  • 27.03.2021
  • 476

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати (матбуот котиби) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ишчи гуруҳи, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

  Шунингдек, электр таъминотидаги носозликлар, таъминотдаги узилишлар, истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятлари, тўлов маданияти юзасидан тарғибот ишларида электр энергияси истеъмолчилари билан бевосита ишлайдиган турдош ташкилотлар: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ фаолиятига Ахборот ҳамкори сифатида кўмак берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг муҳим хабарлари ҳам тегишли тартибда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида қайта эълон қилинмоқда.

  Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати томонидан янгиланиб бориладиган www.president.uz веб-сайтидаги мақола ва хабарлар Акциядорлик жамиятининг веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қайта репост қилиб борилмоқда.

  Шунингдек, Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтига:

  8 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/30;

  27 та Президент Қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/31;

  14 та Президент Фармонлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/32;

  12 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/33;

  8 та Норматив ҳужжатлар http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/34;

  2 та Халқаро ҳужжатлар http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/18 жойлаштирилган.

  Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (қонунчиликдаги янгиликлар) бериб борилади. Бундан ташқари, Жамиятнинг расмий телеграм каналида Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” махсус иловасидаги соҳага тааллуқли маълумотлар тез-тез қайта эълон (репост) қилиб турилади.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонининг моҳияти ва аҳамияти, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтида «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» номли янги рукн (http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/51) ташкил этилди. Шунингдек, “Ёшлар сиёсати” (http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/24) номли янги рукн орқали ёшлар сиёсаига оид маълумотлар бериб борилмоқда.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий телеграм каналида ("O'zbekiston milliy elektr tarmoqlari" AJ t.me/uzmetaxborotxizmati) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига биноан 3 та ИШОНЧ РАҚАМИ: Ягона телефон (Ахборот хизмати) 71/236-68-08; Ишонч рақами (жисмоний ва юридик шахслар мурожаати билан ишлаш бўйича мутахассиси рақами) 71/208-56-46; Девонхона (Ижро интизомини назорат қилиш ва ишларни юритиш бошқармаси) 71/236-6865 телефон рақамлари ишлаб турибди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизматининг 2021 йил I чорак медиа-режасига мувофиқ амалга оширилган ишлари ҳамда Медиа-режа асосида Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали кенг жамоатчилик эътиборига эълон қилинган мақолалари ҳақида қисқача маълумот

 

  Шу билан бирга, Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

 

  Ҳурмат билан,

  У.П.Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>