Янгиликлар
Истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблардаги ноаниқликлар бартараф этилди
  • 26.03.2021
  • 545

Сўнги вақтларда мамлакатимизда электр энергиясини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш бўйича кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада электр энергиясини етказиб бериш ва ҳисобга олишнинг мақбул тизими яратилиб, ҳисоб-китобларнинг ҳаққонийлиги, электр энергияси учун маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишига олиб келмоқда.

Бироқ айрим ҳолларда электр энергиясини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида электр таъминоти корхоналари ҳамда истеъмолчилар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларда ноаниқлик ва янглишишлар туфайли турли ҳил низоли ҳолатлар юзага келмоқда. Ўзаро ҳисоб-китобларда юзага келган ҳолатлар юзасидан истеъмолчилар томонидан берилган мурожаатлар “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими мутахассислари томонидан ҳолис ўрганиб чиқилиб, қонуний ҳал қилинмоқда.

Хусусан, Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликникаси Тинчлик қисмига 2020 йил 13 октябрь куни № 30203-0029-сонли расмийлаштирилган далолатномага асосан 51 004 080 сўмга амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб ишлари юзасидан “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими мутахассиси томонидан “Фарғона ҲЭТК” АЖ мутахассислари билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида истеъмолчига қайта ҳисоб-китоб қилиш вақтидаги йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, қайтадан ҳисоб-китоб қилиниши натижасида 5 071 248 сўмни ташкил этиб, мурожаатчининг этирозлари қаноатлантирилди.

Шунингдек, Қува тумани, Қоракум МФЙ, Қалмоқ қишлоғи 7-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Давронбек Хамралиевнинг хонадонида фойдаланилган электр энергияси бўйича ҳисобланган нореал қарздорлик юзасидан юқори ташкилотларга қилган мурожаати ўрганиш натижалари бўйича мазкур истеъмолчининг шахсий ҳисоб картасида юзага келган 1938 кВт соат ёки 572 000 сўм нореал қарздорлик бартараф этилиши таъминланди.

Қувасой шаҳрида жойлашган “Ferghana Ceramics Industry” МЧЖ томонидан 2021 йил 1 январь ҳолатига фойдаланилган электр энергияси бўйича “Фарғона ҲЭТК” АЖ томонидан берилган ҳисоб-фактурада кўрсатиб ўтилган қарздорликдан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрниб чиқилиши натижасида истеъмолчига ортиқча ҳисобланган 49247,6 минг сўм маблағлар чегирилиб, истеъмолчининг эътирозлари қаноатлантирилди.

                                                         

“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати

http://minenergy.uz/uz/news/view/1175

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>