Янгиликлар
“Ўзимиз учун куз-қиш мавсумини унутдик. Бизларда энди доимий мавсум” – Энергетика вазири
  • 24.03.2021
  • 406

  Бугунги Президент видеоселекторида сўзга чиққан Энергетика вазири Алишер Султонов Давлат раҳбарининг “Бу йил куз-қиш мавсуми нима бўлади?” – деган саволига жавоб бериб, қўшни давлатлар билан ҳамкорликларни тиклаш эвазига нафақат куз-қиш мавсумларида, балки, ёзги мавсумда ҳам электр-энергия таъминоти муаммоларининг ижобий ҳал бўлишига ваъда берди. Бу ҳақда “Даракчи” мухбири хабар қилмоқда.

  “Ўзимиз учун куз-қиш мавсумини унутдик. Бизларда энди доимий мавсум. Бизда электр энергия таъминоти бўйича ёзда ҳам кўп юкланишлар бўляпти. Сентябргача Тожикистон билан узилган тармоқларни тиклаймиз. Ҳудди шундай Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан ҳам”, - деди Энергетика вазири.

  Шунингдек, Алишер Султонов мустақилликдан сўнг ўтган 25 йил давомида 9 минг 300 км электр тармоқлари, 4800 та трансформаторлар янгиланган бўлса, ўтган сўнгги 4 йилда 25 минг км электр тармоқлари қурилиб, 8 минг 900 та енгил трансформаторлар ўрнатилган, бу йил эса 15 минг км электр ва 4 минг дона трансформаторлар ўрнатилгани бўйича маълумотларни келтириб, қилинган ишларни таққослади.

  Шунингдек, Давлат раҳбари газ таъминотидаги янгиланишларга ҳам тўхталиб ўтди:

  “1958 йилда қурилган ҳамма трубаларни алмаштирамиз. Бу трубалар жуда юпқалашиб, газ кўтарилса, жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Трубаларни алмаштиришда давлат-шериклиги асосида ишларни ташкил қиламиз. Бу жаҳон тажрибасида бор ва биз ҳам секин-секин жорий қиламиз. Агар электр ва газ бўлмаса, у қандай “Обод қишлоқ” бўлади?” – деди Президент.

 

 

http://darakchi.uz/uz/116243

https://t.me/energetika_xabarlari

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>