Янгиликлар
Ассалому алайкум, азиз дўстлар, ҳурматли ҳамкасблар!
  • 21.03.2021
  • 460

  Барчангизга баҳор байрами — Наврўзи олам муборак бўлсин! Тун билан кун тенглашадиган шарқона янги йил — Наврўз айёми муносабати билан барча юртдошларимизни, энергетика соҳаси вакилларини, хусусан Акциядорлик жамиятимизнинг кўпсонли ишчи-ходимларини самимий муборакбод этаман!

  Қадрли дўстлар!

  Шу кунларда юртимизнинг барча гўшаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишларини кўриб кўз қувонади. Азал-азалдан баҳор ва Наврўз шарофати туфайли ташкил этиладиган ҳашарлар ва бошқа хайрли тадбирларда кекса-ю ёш фаоллик билан иштирок этади.

  Азиз ҳамкасблар!

  Жамиятимизнинг аҳил жамоаси баҳор айёми — Наврўзи оламни ёруғ юз, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Акциядорлик жамиятимиз 2021 йилги режаларни шараф билан бажариш учун туну кун меҳнатда.

  Яна бир бор барчангизни Наврўз — умумхалқ байрами билан қутлайман. Баҳор байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!
   
  Дадажон Исақулов, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>