ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан барча соҳаларга янгича ёндашувлар жорий қилинмоқда
  • 13.03.2021
  • 483

  Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан барча соҳаларга янгича ёндашувлар жорий қилинмоқда. Хусусан, жойларда "маҳаллабай" ишлаш тизими ташкил этилиб, Наврўз байрами олдидан юртимизнинг барча ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимларига бириктирилган Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида "Ўзбекистон МЭТ" АЖ ишчи-ходимлари, хусусан «Катта-Қўйлиқ» маҳалласида «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали ходимларининг бир гуруҳ ходимлари иштирокида ҳашар тадбири давом эттирилмоқда.

  «Катта-Қўйлиқ» маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир нечта ширкатлар ҳудудига энергетиклар томонидан 100 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, ҳозирда ободончилик ишларга кўмаклашилмоқда.

 

«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>