Янгиликлар
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2020 йил якунлари натижадорлиги тўғрисида маълумот
  • 11.01.2021
  • 412

I. 2020 йилда қайд этилган асосий кўрсаткичлар

1. 2020 йил давомида 53,9 млрд. кВт•соат электр энергияси узатилиб, режа 101,7 % бажарилди (ўсиш суръати 106,9 %).

2. Технологик сарфлар 239,1 млн. кВт•соатга камайтиришга эришилди (режа 1759,1 млн. кВт•соат, амалда 1 520,0 млн. кВт•соат).

3. Инвестиция дастури доирасида жами 95,213 млн. АҚШ доллари ҳисобида маблағлар ўзлаштирилиб, 4 та инвестицион лойиҳалар бўйича 43,3 млн. долл. иқтисод қилиш ҳисобига режа 78,5 %га бажарилди (режа 121,3 млн. долл.);

4. 2020 йилда қўшимча 1 542 МВА ўтказувчанлик қуввати яратилди.

Жумладан:

• янги қурилиш дастури асосида қуввати 400 МВА 220 кВли «Сергели» подстанцияси ишга туширилди;

• модернизация дастури асосида 11 та подстанцияда 1142 МВА қўшимча ўтказувчанлик қуввати яратилди;

• 11 дона куч трансформаторлари, 91 дона ўчиргичлар, 19 дона ҳаво компрессорлари, 1 148,2 км ҳаво линиялари мукаммал таъмирланди.

   5. 40 та янги иш ўринлари яратилди (режа бўйича 100,0 фоиз).

 

II.  2020 йилда қайд этилган бошқа кўрсаткичлар

  2020 йил учун Жамиятнинг тасдиқланган «Йўл харитаси» асосида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург малака ошириш энергетика институти билан ҳакорикда, пандемия шароитида (масофадан) 15 нафар подстанция оператив ходимларини, сўнгра 20 нафар ўрта бўғин раҳбарларини онлайн ўқитилди.

  Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2020 йиил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон–2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг 20 нафар мутахассис-ходими миллий диспетчерлик тизимини назорат қилиш ва маълумотларни йиғиш бўйича (SСADA) ва энергияни бошқариш тизими (ЕМS) жорий этилиши бўйича ўқитилди.

  Бундан ташқари, жамиятда мавжуд Устоз-мураббийлар гуруҳи, яъни «Ўзбекистон МЭТ» АЖда меҳнат фаолияти олиб бораётган, илмий даражага эга мутахассис-кадрларнинг билим-тажрибаси ҳамда педагогик маҳоратидан фойдаланиб, пандемия карантини эълон қилинган паллада ҳафтанинг шанба кунларида online режимидаги ўқув машғулотлари ўтказилди. Жамият тасарруфидаги «Нурафшон» санаториясида 2020 йил декабрь ойидан 2021 йил март ойигача малака ошириш курслари ташкил этилди.

  Жамиятнинг молиявий-иқтисодий фаолият тизими самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувни оптималлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш тизими – ERP дастурини, шу билан бирга, диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплекси – SCADA дастурини жорий қилиш юзасидан режага мувофиқ ишлар амалга оширилмоқда.

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>