Янгиликлар
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛМОҚДА. ЮЗАГА КЕЛГАН МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
  • 04.01.2021
  • 382

  Бугун соат 6:59 да ва 10:10 да “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш конларини электр энергияси билан таъминлаб турган “Нефтчи” подстанциясидан чиқувчи Л-Зеварда -1,2 электр узатиш тармоқлари реле ҳимоясидан ўчган.

  Натижада, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларига етказиб берилаётган табиий газ соатига 140-175 минг метр кубга қисқарган. Бунинг натижасида электр энергияси таъминотида республика ҳудудлари бўйлаб 600-800 МВтгача чекловлар кузатилмоқда.

  Ушбу юзага келган носозлик махсус бригада томонидан соат 12:15да бартараф этилиб, Зеварда, Жанубий Кемачи, Жанубий Ўртабулоқ, Денгизкул, Самонтепа сиқув компрессор станцияларидаги газ хайдаш агрегатлари қайта ишга туширилмоқда. Натижада магистрал газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи қайта тиклана бошлади.

  Юзага келган муаммо бугун соат 23:00 га қадар тўлиқ бартараф этилади. Носозлик сабаблари тегишли мутахассилар томонидан аниқланмоқда.

  Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Манба: Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

http://minenergy.uz/uz/news/view/1037

https://kun.uz/06403037

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>