Янгиликлар
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ISO 9001 ХАЛҚАРО СТАНДАРТИНИНГ СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛДИ
  • 23.02.2021
  • 830

  Бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ISO 9001 халқаро стандартининг сифат сертификатини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда «Cert International» халқаро сертификатлаш органи вакили жаноб Риад Ибрагимов, Жамият бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Бошқарув раисининг ўринбосарлари ҳамда 15 нафар «Cert academy» халқаро тренинг компанияси билан ташкил этилган ўқув семинарда иштирок этган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари иштирок этишди.

  Халқаро сертификатлаш ташкилоти вакили Риад Ибрагимов халқаро тоифадаги сертификатни Жамият бошқаруви раисига топширар экан, энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида стратегик аҳамиятга эга муҳим вазифаларни бажариб келаётган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг келгуси иш режаларига муваффақиятлар тилади.

  Демак, ISO 9001 халқаро стандарти бўйича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг сифат кўрсаткичлари доирасига қуйидагилар киради: Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларини эксплуатация қилиш ва уларни ривожлантиришни бошқариш, магистрал электр тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб бериш ҳамда давлатлараро транзитни амалга ошириш.

  Эслатиб ўтамиз, ISO 9001 сифат менежменти Жамият фаолиятининг халқаро майдондаги ишончли ҳамкор эканлигини англатувчи белги-нишон ҳисобланади.

 

 

  Ўйлаймизки, халқаро ISO cтандартларини қўллашнинг аҳамияти ва афзалликларини Ўзбекистон электр энергетика тармоғи ривожида, хусусан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг самарали фаолиятида ўзининг ижобий натижаларини кўрсатади.

http://minenergy.uz/uz/news/view/1141

http://uza.uz/posts/244054

https://kun.uz/news/

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>