Янгиликлар
ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ОНЛАЙН МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ
  • 12.02.2021
  • 539

  Бугун, 2021 йил 12 февраль куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ “Energo-IT” филиали томонидан ахборот технологиялари бўйича ходимларининг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган “Иш юритишда персонал компьютерлардан самарали фойдаланиш: OS Windows Word, Excel дастурий таъминотлари” мавзуси бўйича ўқув курси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди.

  Ўқув машғулотини “Energo-IT” филиал директори Закрилло Тоҳирович Сагдиев кириш сўзи билан бошлаб берди, онлайн дарслар филиалнинг биринчи тоифали АБТ муҳандиси Н.Х.Саидова ҳамда етакчи муҳандис М.М.Шакамалова томонидан олиб борилди.

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлиш учун  https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>