Бўш иш ўринлари
ДИҚҚАТ, ИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
  • 11.02.2021
  • 919

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ички аудит хизмати бошлиғини танлаш учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

- аудиторнинг маълумотномаси (резюме);

- аудиторнинг паспорти ва дипломининг нусхалари;

- аудитор (мавжуд бўлса) ва ички аудиторлик гувоҳномасининг нусхаси;

- танлов учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.

Номзодга қўйиладиган асосий талаблар:

- Олий маълумот;

- Бухгалтерия ҳисоби, аудит, молиявий ёки солиқ назорати бўйича сўнгги ўн йил ичида камида беш йил иш тажрибаси;

- Энергетика соҳаси тўғрисида етарли даражада маълумотга эга бўлиш;

- Ихтисослашган аудиторлик кўникмаларини билиш ва уларни қўллаш қобилияти, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини билиш.

Диққат, танловда иштирок этиш учун аризалар 2021 йил 1 мартгача қабул қилинади. Танловга оид ҳужжатлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига  info@uzbekistonmet.uz ёки uzbekiston_met@exat.uz электрон почталари орқали ёки Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй почта манзилига юборилиши керак.

Қўшимча маълумотлар учун: 71-236-69-15.

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун  https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>