Янгиликлар
ТОЖИКИСТОНДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ МАВСУМИЙ ИМПОРТ АМАЛИЁТИ ШАРТНОМАДА БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАР ИЧИДА ТЎХТАТИЛГАН ЭДИ
  • 02.02.2021
  • 709

  Бугун, 2021 йил 2 февраль куни электрон ахборот нашрларида «Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказишни тўхтатади» номли хабар жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

http://protoday.uz/uz/37360

 

 

https://t.me/protodayuz/134562

  Расмий муносабат: Ўзбекистон–Тожикистон ҳукуматлараро келишувларга мувофиқ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Барки Точик» компанияси ўртасида имзоланган шартнома 2020 йилнинг май-сентябрь ойлари учун тузилган бўлиб, фақат ёзги суғориш даври учун мўлжалланганди. Айни пайтда Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергиясининг мавсумий импорт амалиёти тўхтатилганига бир неча ой муддат ўтди ва мазкур амалиёт шартномада белгиланган муддатлар ичида тўхтатилган эди.

  Батафсил маълумот: аввал хабар берганимиздек, ёзги вегетация, яъни қишлоқ хўжалигидаги суғориш мавсумида Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборида тўпланган сув ҳажмидан оқилона фойдаланиш мақсадида  ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилиш бўйича ҳар йили ўзаро фойдали бўлган шартномалар тузилади, бу мамлакатимиз сув ҳавзаларига кириб келадиган табиий сув оқимини оширишга хизмат қиладиган жараён ҳисобланади. 2020 йил юз берган сув тақчиллиги туфайли шартнома бўйича Тожикистондан импорт амалиёти тўла равишда амалга оширилмади.

  Ёдга оламиз: 2020 йил 2 май куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Барки Точик» компанияси ўртасида 2020 йилнинг май-сентябрь ойлари учун шартнома имзолангани ҳақида хабар берган эдик:

ТОЖИКИСТОНДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИНГ МАВСУМИЙ ИМПОРТ АМАЛИЁТИ БОШЛАНДИ

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/334

 

 

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/2946

   Шунингдек, Тожикистон билан мавсумий импорт амалиёти якунланаётгани туфайли Туркманистонда электр энергияси импорт амалиётининг ҳажми оширилаётгани тўғрисида хабар ОАВ ва кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этилган эди:

  ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИГА ЧЕКЛОВЛАР КИРИТИЛМАДИ. ТУРКМАНИСТОНДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИМПОРТ ҲАЖМИ ОШИРИЛДИ

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/449

 

 

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4162

Қўшимча маълумотлар:

• Тожикистондан электр энергиясининг мавсумий импорт амалиёти бошланди https://uza.uz/

• Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясининг мавсумий импорт амалиётини бошлади https://kun.uz/

 

 

• Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди https://qalampir.uz/

 

 

• Тожикистондан импорти тўхтатилган электр энергиясининг ўрни Туркманистондан импорт оширилгани ҳисобига қоплангани маълум қилинди https://kun.uz/

 

 

• Энергетика соҳасидаги Ўзбекистон–Тожикистон ҳамкорлиги ҳар икки давлат ва Марказий Осиё тараққиёти учун хизмат қилади http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

 

• Тавсеаи ҳамкориҳои Ӯзбекистону Тоҷикистон дар соҳаи барқ – Фараж https://faraj.tj/habari-ruz/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>