Янгиликлар
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИДА ҲАМКАСБЛАРИМИЗНИНГ КАСБИЙ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
  • 14.01.2021
  • 685

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритаётган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида қарийб 5 минг нафардан иборат ишчи-ходимлар меҳнат қиладилар. Уларнинг 22,5 % фоиз таркиби хотин-қизлардан иборат бўлса, қолган 77,5 %  фоизини эркаклар ташкил этади.

 

Асосан муҳандис, техник ва электр монтёрларидан иборат жамоа таркибида захирадаги зобитлар, ҳарбий хизмат даврида махсус тайёргарликдан ўтган мутахассис кадрлар, байналминал ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган фахрийлар бор. Шунингдек, Жамият таркибида Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати мавжуд бўлиб, унда ҳарбий унвонга эга мутахассислар ҳам хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, энергетикларнинг жамоасида бугунги байрам, 14 январь  — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда.  

 

 Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячиларига йўлланган байрам табриги энергетиклар жамоаси номидан қизғин кутиб олинди. Мамлакатимизда ёш авлод жисмоний ва маънавий соғлом, Она Ватанга фидойи ва жонкуяр инсонлар бўлиб улғайиши, шонли тарихимиздан ибрат олиб, ундан фахрланиб яшашлари учун барча куч ва имкониятлар тўлиқ сафарбар этилганидан беҳад хурсандмиз.

 

 Азиз ҳамкасблар, барчангизни Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклайман!
Бугунги байрам санаси ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик каби юксак фазилатларга эга ҳар бир юртдошимизнинг байрамидир.  Энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида хизмат қилаётган фидоий мутахассисларнинг барчаси “Ватан ҳимоячиси” шарафига лойиқ.
Фурсатдан фойдаланиб энергетиклар жамоаси номидан Мудофаа тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни бугунги байрам билан самимий қутлаймиз. Илоҳим, халқимиз ҳаёти фаровон, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Д.А.Исақулов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

 Бугун тонгдан Жамиятимизнинг бошқа филиаллари ва таркибий тузилмаларидаги каби Марказий бошқарув аппаратида ҳам байрам кайфияти. Жамиятимиз хотин-қизлари номидан жамоамиздаги юртимизнинг мард ўғлонлари Ватан ҳимоячилари куни билан самимий қутланди.

 

Байрам муносабати билан касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари тарқатилди. Энг муҳими, ҳамкасбларимизни табриклаш  жараёнида жамоамиз хотин-қизлари уларнинг соҳада эришаётган ютуқларини, касбий муваффақиятларини алоҳида эътироф этишди ва барчага байрам кайфиятини туҳфа этишди.

 

Қисқаси, бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппаратида ўтказилган кичик тадбир ҳақида энг яхши таассуротларни табрик жараёнида олинган фотосуратлардан олишингиз мумкин.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Ҳурмат билан,

Н.Ж.Хидирова, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмалари раиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>