ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ, БУГУНИ (8-маълумот)
  • 02.01.2021
  • 565

   Электр энергиясини чуқурроқ ўрганиш 1785 йилда француз ҳарбий муҳандиси Шарль де Кулоннинг (1736–1806) Кулон қонуни кашф этилганидан кейин аниқ фанга айлана бошлади.

   Кейинчалик, электромагнит майдон таълимотининг асосчиси — италиялик олим Майкл Фарадей (1791–1867) тадқиқотларидан руҳланган италиялик шифокор, экспериментал элетрофизиологиянинг асосчиси Луижи Гальвани (1737–1798) 1791 йилда ҳайвонларнинг мушакларида электр токининг мавжудлигини таърифловчи «Мушакларнинг ҳаракатланиши пайтида электр таъсири ҳақида рисола» асарини нашр этди.

   Италиялик олим Алессандро Вольта (1745–1827) 1800 йилда дастлабки тўғридан-тўғри оқим манбаи — «гальваник элементини» ихтиро қилади. Электр токининг кимёвий манбаи ҳисобланган гальваник элементи — бу шўр сувга ботирилган қоғоз билан ажратилган рух ҳамда кумушли доирачалар устунидир.

   1- маълумот, 2- маълумот,  3- маълумот, 4-маълумот, 5-маълумот, 6-маълумот ва 7-маълумотлар

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>