Янгиликлар
Афғонистоннинг «Da Afghanistan Breshna Sherkat» компанияси ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан инвестицион лойиҳа юзасидан келишув-шартномалар имзоланди
  • 28.12.2020
  • 912

   Жорий йилнинг 22 декабрь куни «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) компанияси Ижроя директори Сафиуллоҳ Аҳмадзай бошчилигида делегация «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати биносига ташриф буюрди. Меҳмонларни Жамият бошқарув раиси Д.Исақулов ҳамда маъмурият аъзолари кутиб олишди.

 

   Шунингдек, делегация аъзолари: Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Элмий, «DABS» компанияси маъмурияти раҳбари Башир Аҳмадзай, «Da Afghanistan Breshna Sherkat» компанияси Ислоҳотлар ва даромадлар шўъбаси бошлиғи Шоҳир Даштий, Компаниянинг режалаштириш бошқармаси бошлиғи Хўжа Масъуд Сидаикёр, Қайта тикланувчи энергия манбалари бошқармаси бошлиғи Омон Сиёр Сафар, «DABS» компанияси ташқи алоқалар бошқармаси раҳбари Муҳаммад Уммон, «Сурхон–Пули-Хумри» лойиҳа гуруҳи бошлиғи Забиҳиллоҳ Оқил ва Молия вазирлиги Иқтисодий битимлар бошқармаси катта нозири Исҳоқ Баракилар ўтказилажак музокаралар ҳамда келишувларда бевосита иштирок этиш учун ташриф буюришди.

 

   Мазкур ташриф доирасида икки давлат ўртасида дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Афғонистон Ислом Республикаси билан электр энергетика тармоғида ҳамкорликни давом эттириш масалалари муҳокама этилди ва 2020 йил 25 декабрь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ҳамда «Da Afghanistan Breshna Sherkat» компанияси  ўртасида «500 кВ кучланишли Сурхон–Пули-Хумри ҳаво электр узатиш тармоғи қуриш» лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув-шартномалар имзоланди. Шунингдек, шартнома шартларига мувофиқ келгусида амалга ошириладиган вазифалар ҳамда чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

 

   Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, бўлиб ўтган икки томонлама музокараларда видеомулоқот орқали Осиё тараққиёт банкининг вакиллари, экспертлар ҳам иштирок этиб, молиялаштирилаётган инвестицион лойиҳанинг халқаро талаблари, амалиёт босқичлари ва муддатлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

   Аввал хабар берганимиздек, мазкур лойиҳа 2021–2023 йиллар давомида амалга оширилиб, электр узатиш тармоғининг умумий узунлиги 245,6 км ташкил этади. Шундан 45 километр узунликдаги тармоқ Ўзбекистон, 200,6 километр узунликдаги электр тармоғи эса қўшни Афғонистон ҳудудида жойлашган.

500 КВ ЛИ «СУРХОН–ПУЛИ-ХУМРИ» (ХЎЖА-АЛВОН) ЭЛЕКТР ТАРМОҒИНИ ҚУРИШ ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАСИНИНГ ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛАШТИРИЛАДИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОШҚАРМАСИ: 2030 ЙИЛГА ҚАДАР 24 ТА ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/
«3 та 167 МВА трансформаторли 500/220 кВ ли «Олтинсой» подстанцияси қурилиши» лойиҳаси: http://uzbekistonmet.uz/uz/
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ: ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИГА МУВОФИҚ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЙИРИК ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲА БОШЛАНДИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/
АФҒОНИСТОННИНГ «DABS» ШИРКАТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИМЗОЛАНГАН ШАРТНОМА ШАРТЛАРИГА МУВОФИҚ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА: http://uzbekistonmet.uz/uz/
5,0 млд кВт•соат ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ҚАЕРДА?! http://uzbekistonmet.uz/uz/
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА АФҒОНИСТОН ЭНЕРГЕТИКЛАРИ ТОШКЕНТДА: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>