Янгиликлар
Бугун, 22 декабрь — Энергетиклар куни! Ушбу байрам санаси билан барча соҳа вакилларини, ҳамкасбларимизни табриклаймиз!
  • 22.12.2020
  • 1356

   Мазкур сананинг тарихи 1920 йилга бориб тақалади. Аниқроғи, бундан роса бир аср илгари Советлар давлатида «Давлат электрлаштириш режаси» қабул қилинганлиги муносабати билан Иттифоқ Олий Кенгашининг 1966 йил 23 майдаги фармонига кўра 22 декабрь энергетикларнинг касб байрами сифатида нишонланади.

   Айрим МДҲ давлатларида ушбу байрам декабрь ойининг учинчи якшанбасида нишонланади ва расмий мақомга эга эмас. Шунингдек, энергетиклар байрами ҳеч қаерда дам олиш куни деб эълон қилинмаган.  Аксинча, йилнинг энг узун туни бўлгани учун энергетиклар одатдагидан кўпроқ меҳнат қилиб, хонадонларга ёруғлик ва иссиқлик олиб кирувчи касб эгалари сифатида эътироф этилади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>