Янгиликлар
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! СИЁСИЙ-МАЪРИФИЙ ЎҚУВ СОАТЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ
  • 10.12.2020
  • 597

   Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 3 декабрдаги UT7446113564-сонли мурожаати ҳамда Энергетика вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 04186682-сонли топшириқномаси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан ижро учун қабул қилинди.

   Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан ҳафтанинг жума кунлари соат 9:00 дан 10:00 гача вазирлик ва идоралар учун мунтазам равишда сиёсий-маърифий ўқув соатлари (масофадан) ташкил этилаётганлиги муносабати билан  Жамиятнинг марказий бошқарув аппарати, бошқарма, бўлим, хизмат ва магистрал электр тармоқлари раҳбарлари ҳамда мутахассис-ходимларни ушбу онлайн ўқув соатларида фаол иштирок этиши сўралади.

   Сиёсий-маърифий ўқув соатлари учун ҳавола:
   https://www.youtube.com/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун: t.me/uzmetaxborotxizmati

>