Янгиликлар
«АНДИЖОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР...
  • 05.12.2020
  • 822

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги электр узатиш ҳаво линиялари ва подстанцияларда олиб борилаётган таъмирлаш, модернизация ва реконструкция ишлари ҳақида маълумотнома

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги 3284-сонли «Жаҳон банки иштирокида «Магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш» инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги республика ҳудудида жойлашган 22 та подстанцияларда қурилиш-монтаж ишларини ўз ичига олувчи электр ускуна ва жиҳозларини замонавийлаштириш амалиётларини бажариш кўзда тутилган.

  Андижон вилоятида жойлашган «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги подстанцияларни модернизация қилиш бўйича биринчи босқичда жисмонан ва маънан эскирган электр қурилмаларини замонавийсига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

  Жумладан:

  1. 220/110/10 кВли «Юлдуз» подстанциясининг электр энергияси ўтказувчанлик қувватни ошириш мақсадида 2 дона 200 МВА автотрансформаторларини ўрнатиш, шу билан бирга, 220 кВ ҳаволи ўчиргичлардан 9 донасини, 110 кВ ўчиргичларнинг 14 донасини замонавий элегаз ўчиргичларига алмаштириш режалаштирилган эди. Бундан ташқари, реле ҳимояси ва автоматикаси ҳамда алоқа курилмаларини замонавий қурилмаларга алмаштириш режалаштирилган. Лойиҳани бажариш муддати 2017–2022 йиллар.

 

  2. 500/220/10 кВли «Лочин» подстанциясида ўтказувчанлик қувватни ошириш мақсадида 6 дона 267 МВА бир фазали автотрансформаторларини ўрнатиш, 500 кВ ҳаволи ўчиргичлардан 5 ва 220 кВ ўчиргичлардан 12 донасини замонавий элегаз ўчиргичларга алмаштириш, бундан ташқари, реле ҳимояси ва автоматикаси ҳамда алоқа қурилмаларини замонавий жиҳоз ва қурилмаларга алмаштириш режалаштирилган эди. Лойиҳани бажариш муддати 2017–2022 йиллар этиб белгиланган.

 

  Айни пайтда 220 кВли «Юлдуз» подстанциясида қувватни ошириш мақсадида 2 дона 125 МВА автотрансформаторни ўрнига 2 дона 200 МВА автотрансформатори ўрнатилиб, ишга туширилди.

Андижон вилояти истеъмолчилари, ижтимоий соҳа объектлари, кичик ва ўрта бизнес ҳамда саноат корхоналарини (кластер хўжаликларини) электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилиги қўшимча 150 МВтга оширилди.

  Шу билан бирга, 6 дона микропроцессорли панеллар, 12 дона 110 кВли разрядниклар (ОПН-110 кВ), 12 дона 220 кВли разрядниклар (ОПН-220 кВ), 3 дона 10 кВли XKDCKL-10-1600-6,93 русумли ток чекловчи реактор, OGI-470LA русумидаги аккумулятор батареялари (108 элемент), 1 дона THILEC русумли зарядлаш ускунаси ўрнатилиб, ишга туширилди.

 

  2021–2022 йилларда бажариладиган модернизация ишлари натижасида Андижон вилояти аҳоли истеъмолчилари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектлари учун қўшимча 600 МВт қувват захираси яратилади.

Козимжон Йўлдошев, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали директори

  ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИНГ БАРҚАРОР ФАОЛИЯТИ — ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ТАЯНЧИ ҲИСОБЛАНАДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/397

  «АНДИЖОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИ СУРАТЛАР ВА РАҚАМЛАРДА http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/370

ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ИМКОНИЯТИ ҚЎШИМЧА 250 МВА ҚУВВАТГА ОШИРИЛДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/542

 

  «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ: САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИБ КЕЛИНАЁТГАН РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА УЛАРНИНГ ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАРИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/529

  «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ»: ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР, РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ, ЭКОТИЗИМ БАРҚАРОРЛИГИ, ДАВР ТАЛАБИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/521

  ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОШҚАРМАСИ: 2030 ЙИЛГА ҚАДАР 24 ТА ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/475

  «АНДИЖОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ТАРКИБИДАГИ 220/110/10 КВ ЛИ «ЮЛДУЗ» ПОДСТАНЦИЯСИДАГИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/600

 

  АОКАда брифинг: «ЭНЕРГОТИЗИМДА МУВОЗАНАТНИ САҚЛАШ — КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАС УСТУВОР ВАЗИФА» http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/597

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati 

>