Янгиликлар
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
  • 27.11.2020
  • 887

Ҳеч кимга сир эмас, охирги йилларда мамлакатимиз миқёсида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

  Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича юқори натижаларни таъминлайдиган маҳоратли спортчиларни аниқлаш мақсадида магистрал электр тармоқлари корхоналарида ҳам турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

 

  Масалан, «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиалида ўтказилган мусобақада 30 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Спорт мусобақалари иштирокчилари филиал тасарруфидаги барча подстанция, электр узатиш ҳаво тармоқлари, электр ускуна ва жиҳозларига хизмат кўрсатувчи гуруҳ ҳамда хизмат ходимлари эканлиги Жамият ходимларининг спортга ошнолигидан дарак.   

 

Келинг, спорт мусобақасида ғолиб бўлган навоийлик энергетиклар билан таништириб ўтамиз:

 Стол тенниси бўйича:

1-ўрин — Ойназаров Шавкат, синов хизмати муҳандиси;

2-ўрин — Ҳамроев Хуршид, транспорт хизмати ҳайдовчиси;

3-ўрин — Абдуллаев Сайфулло,  «Навоий насос» подстанцияси электрчилангари.

 

Шахмат бўйича:

1-ўрин — Равшанов Файзулла, алоқа хизмати муҳандиси;

2-ўрин — Ҳамроев Хуршид, транспорт хизмати ҳайдовчиси;

3-ўрин —Бобожонов Ҳамза, Реле ҳимояси хизмати электромонтёри.

 

Шашка бўйича:

1-ўрин — Хамроев Садриддин, «Қизилтепа» подстанцияси электрчилангари;

2-ўрин — Хасанов Умиджон, Реле ҳимояси хизмати электромонтёри;

3-ўрин — Файзуллаев Нуркомил, синов хизмати электромонтёри.

 
Футбол бўйича «Қизилтепа» подстанцияси жамоаси ғолиб бўлди. Волейбол бўйича «Химия» подстанцияси жамоаси ғолиб бўлди.
 
Акциядорлик жамияти маъмурияти спорт мусобақаси ғолибларни табриклайди.

  Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиалининг асосий иш фаолияти электр энергияни ишлаб чиқарувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини узатиш (транспортировка), шунингдек, бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорликни амалга оширишдан иборат ва у Ўзбекистон Республикасининг электр энергетикаси тўғрисидаги Қонуни, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари, электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиалининг Низоми асосида иш фаолятини олиб боради.

 
 
 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>