Янгиликлар
“Қoрaқaлпoғистoн магистрал электр тармоқлари” филиaлининг 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг натижалари ўрганилди
  • 26.10.2024
  • 49

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2024 йил 18 июльда имзоланган “Магистрал электр тармоқлари объектларини 2024/2025 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашига тайёрлаш” тўғрисидаги 9-сонли буйруғига асосан “Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари”  филиали томонидан 2024 йил 23 июль куни 160-а-сонли ички буйруқ ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган эди.

Мазкур буйруққа асосан “Қорақалпоғистон МЭТ” филиали тасарруфидаги объектларнинг 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш, мавсумини баталофат ўтказиш бўйича тегишли ишлар тўлиқ бажарилди ва бу ҳақда юқори турувчи органларга хабар берилиб, назорат этиш ваколатига эга ташкилотлар иштирокида далолатномалар расмийлаштирилди. Режага мувофиқ жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди. Шу билан бирга, Филиал муҳандис ҳамда техник ходимлари ёрдамчи электр ускуналарининг ишчи ҳолатини тўлиқ кўрикдан ўтказиб,аниқланган камчиликларни бартараф этишди.

Маълумки, куз-қиш мавсуми ойларида, яъни ноябрь–февваль ойлари давомида электр энергияси истеъмол ҳажмининг кескин ошиши, электр қурилма ҳамда ускуналарига белгиланган меъёрлардан ортиқ юкламалар тушиши турли носозлик ва фавқулодда ўчишларга сабаб бўлиши мумкин. Айна шу жиҳат, куз-қиш мавсуми давомида подстанция ва линияларда юкламаларнинг ортишини инобатга олган ҳолда электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ишлари доимий назорат остига олинган. Жумладан, трансформаторларда изоляция вазифасини бажарадиган мойнинг меъёрий сатҳи, ўлчов-назорат асбоблари ҳамда ҳимоя тизимлари, шунингдек, трансформаторларнинг совутиш тизими барқарор ишлаши учун тегишли чоралар кўрилди. Эски ускуналар демонтаж қилиниб, ўрнига янги, замонавийлари ўрнатилди. Элегазли ўчиргичларнинг меъёрий кўрсаткичлари ҳам назорат остига олинган.

Айни пайтда 220 кВ кучланишли «Беруний» ва «Қорақалпоғистон» ҳамда 110 кВ кучланишли «Технологик» подстанциялари ва уларга кирувчи магистрал электр тармоқлари барқарор фаолият юритмоқда. Электр энергетика объектларида тун-у кун иш олиб боадиган таъмирлаш бригадалари ҳамда диспетчерлик хизмати мутахассисларининг навбатчилик графиги тузилган ва тегишли тартибда тасдиқланган. Жумладан, 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови арафасида барча навбатчи гуруҳлар кучайтирилган иш режимига ўтказилган.

  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>