FM.103.1 тўлқинлари — «Ўзбекистон» радиоканалининг «ЖАРАЁН» дастурида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Урунов юқори кучланишли подстанциялар ҳамда магистрал электр тармоқларининг 2024/2025 йил куз-қиш мавсумидаги фаолияти хусусида ахборот берди. Эшиттириш давомида, шунингдек истеъмолчилик маданияти, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича қайси алоқа рақамларидан маълумотлар олиш мумкинлиги ҳақида тушунтириш ҳамда тегишли тавсиялар берилди.
Дастурни журналист Ўрол Пардаев тайёрлаган, бошловчи — журналист Муслима Муродова.
❗️Радиомулоқот такроран эфирга узатилиши мумкин.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати