Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларини сертификатлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги“ 2023 йил 11 сентябрдаги 460-сон қарорида 2023 йил 1 октябрдан бошлаб шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларини уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар уч йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилганлиги ва 2025 йил 1 январдан бошлаб сертификатга эга бўлмаган мутахассисларга техник назоратни амалга ошириш, қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш ва назорат ўлчовини амалга ошириш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.
Шу муносабат билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан “Қурилишда техник назоратни амалга оширадиган ходимларни муҳандислик-энергетика йўналиши бўйича малакасини ошириш тўғрисида”ги кўрсатмаган биноан малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди. 2024 йил 18 сентябрдаги СА-284-сонли кўрсатмага асосан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ филиаллари ҳамда таркибидаги қурилиш-монтаж корхоналарнинг техник назоратни амалга ошириш бўйича 24 нафар мутахассисларни ўқитиш ва сертификат олиш учун “Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги тармоқ маркази” билан шартнома расмийлаштирилиб, жорий йилнинг 23 сентябридан 5 октябрь санасигача малака оширишга юборилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ филиаллари ва таркибидаги корхоналарнинг техник назоратни амалга ошириш бўйича 24 нафар мутахассислари “Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги тармоқ маркази”да малака ошириш даврида Марказнинг малакали мутахассислари томонидан ўқитилиб, чуқур билимга эга бўлдилар.
Акциядорлик жамиятининг 24 нафар мутахассислари малака ошириш якунида ўтказилган синов-тест имтиҳонларидан муваффақият ўтиб, тегишли сертификатлар билан тақдирландилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2024 йил 6 январдаги топшириғига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида муҳандислик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлаш, яъни «тармоқ–корхона–олийгоҳ» занжирини яратиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Капитал қурилиш бошқармаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати