Янгиликлар
Жорий йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 4 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
  • 22.10.2024
  • 67

#яшил_энергетика

Бугун соат 12:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2024 йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 4 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди.

Айтиш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизнинг 7 та вилоятида умумий қуввати 2,7ГВт бўлган 9 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда битта шамол электр станцияси «яшил» энергия ишлаб чиқармоқда.

Ушбу «яшил» электр станциялар томонидан 2024 йил 31 май соат 15:00 га қадар 1 млрд кВт·соат миқдорида, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 1,6 млрд кВт⋅соат миқдорида, 2024 йил 17 июль соат 18:20 ҳолатига 2 млрд кВт⋅соат ва 2024 йил 30 август ҳолатига кўра эса 3 млрд кВт⋅соат  миқдорида электр энергияси ишлаб чиқарилган эди.

Бугун соат 12:00 да мамлакатимиздаги барча қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори жорий йил бошидан 4 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди.

Айтиш жоизки, шу пайтгача қуёш электр станциялари томонидан 3 млрд 493,6 млн кВт⋅соат, шамол электр станцияси томонидан эса 506,4 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Бунинг натижасида:

➖ 1,2 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилди;

➖ атмосферага 1 млн 680 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинди.

Маълумот учун: мазкур ҳажмдаги электр энергияси 2 миллион хонадоннинг 10 ойлик ёки 1 млн 666 мингта хонадоннинг бир йиллик ижтимоий нормасини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги қуёш фотоэлектр станциялари 2022 йилда 434 млн кВт⋅соат, 2023 йилда эса 576,9 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарган эди.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/13287 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>